Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018: охирги чорак финалчи номи ҳам аниқ

ЖЧ-2018: охирги чорак финалчи номи ҳам аниқ

Фото: «Zakon.kz»

ЖЧ-2018 мусобақаси 1/8 финалидан ўрин олган Колумбия ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. 
Биринчи бўлим Англия термасининг кичик устунлигида ўтди ва кескин ҳужумларга бой бўлгани йўқ. 

Аммо иккинчи бўлим эса анча кескин курашларга бой бўлди. 57–дақиқада Карлос Санчес ўз жарима майдони ичида Харри Кейнни қўполлик билан тўхтатди. Натижада белгиланган пенальтини Кейннинг ўзи аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Афсуски Англия ғалабани ўйин охиригича сақлаб қола олмади: Йерри Мина бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, ўйиннинг асосий қисмида дуранг натижа қайд этилди ва қўшимча бўлимлар белгиланди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади ва барчаси пенальтилар сериясида ҳал қилинадиган бўлди.  Якунда омад Англияга кулиб боқди.

Англия термаси чорак финалда Швеция термаси билан куч синашади.

ЖЧ-2018
1/8 финал

Колумбия – Англия 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0) (пен. 3:4)

Голлар: 0:1 – 57, пенальти Кейн, 1:1 – 90+4 Мина.

Колумбия – Оспина, Мина, Мохика, Арьяс (Сапата, 116), Санчес, Лерма (Бакка, 62), Санчес (Урибе, 79), Куадрадо, Барриос, Кинтеро (Муриэль, 88), Фалькао.

Англия – Пикфорд, Уокер (Рэшфорд, 113), Стоунз, Янг (Роуз, 102), Магуайр, Алли (Дайер, 81), Лингард, Стерлинг (Варди, 88), Хендерсон, Триппьер, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Барриос (41), Арьяс (52), Санчес (54), Хендерсон (56), Фалькао (63), Бакка (64), Лингард (69), Куадрадо (118).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг