Сампаоли Агуэрони жазолади

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро жаҳон чемпионатининг учинчи тури доирасидаги Нигерияга қарши ўйинида майдонга тушмайди.
Бош мураббий Хорхе Сампаоли шундай қарорга келган. У футболчини Хорватия термасига ютқазганидан кейин айтган гаплари учун жазоламоқда.
Гап шундаки, ўтган турда Хорватияга 0:3 ҳисобида ютқазгач, мураббийга ёғилаётган танқидлар ҳақида сўзлай туриб, шундай деган эди: «Сампаоли нимани хоҳласа гапириши мумкин».
Хорватлар билан ўйинда Агуэро 54 дақиқа майдонда ўйнаган ва рақиб жарима майдони ичида фақат бир марта тўп билан ҳаракат қилган эди. Ва айнан у терма жамоасининг бу йил жаҳон чемпионатидаги ҳозирча ягона бўлиб турган голининг муаллифи ҳисобланади.
Аргентина терма жамоаси 26 июнь куни Нигерия терма жамоаси билан ўйнайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter