Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Райан Гиггз Ўзбекистонда ишлаши мумкинлигини истисно этмади

Райан Гиггз Ўзбекистонда ишлаши мумкинлигини истисно этмади

Фото: «Uff.uz»

«Uff.uz» сайти раҳбари Азизхон Акбаров шу кунларда Россияда жаҳон чемпионати баҳсларини ёритиб бормоқда.

А.Акбаров чемпионатга келган таниқли футболчи, «Манчестер Юнайтед» афсонаси Райан Гиггз билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган. У суҳбат давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариш ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарди.

Журналистнинг «Жаноб Гиггз, вақтингизни олмайман, охирги саволим. Ўзбекистон футболи ҳақида эшитмаган бўлсангиз керак-а? Агар сизбоп маош таклиф қилишса, бизнинг юртда ишлармидингиз?», — деган саволига у қуйидагича жавоб қайтарди:

— Бир жуда тўғри айтилган ибора бор: ҳеч қачон «ҳеч қачон» дема. Мамлакатингиз футболи ҳақида кўп нарса билмайман. Юртингизда ишлашга келсак: сиз мураббий сифатида деяпсиз-да?

— Ҳа, миллий термамиз бош мураббийи бўлармидингиз?

— Ўйлашимча, Ўзбекистонда ишлашимгача қўйишмаса керак. Буюк Британиянинг ўзида ўнлаб таклифлар олганман ва олаяпман. Балки, келажакда Осиё футболида ишларман. Жумладан, сизнинг юртингизда ҳам. Фақат бунинг учун жуда кўп нарсалар бир-бирига мос келиши керак. Демоқчиманки, бу ерда гап пулда эмас. Шароит, муносабат, ишга билмасдан туриб аралашавериш ва ҳоказо кўп жиҳатлар бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг