Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил автомобили аниқланди — Европа

Йил автомобили аниқланди — Европа

Фото: «Корреспондент»

Европада 2020 йилнинг энг яхши автомобили аниқланди. Ғолибни 23 мамлакатдан 60 нафар эксперт танлаб берди.

Европанинг энг яхши автомобили 1963 йилдан бери аниқлаб келинади.

2020 йилнинг энг яхши автомобили сифатида «Peugeot 208» тан олинди. Француз машинаси «BMW 1-Series», «Ford Puma», «Porsche Taycan», «Renault Clio», «Tesla Model 3» ва «Toyota Corolla» каби номдор рақибларини ортда қолдирди.

«Peugeot 208». Фото: «Forum Auto Peugeot»

«Peugeot 208» илк маротаба Женевадаги автосалонда 2012 йили тақдим этилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг