Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик водийда «метан заправка»лар нега тўлиқ очилмаганини изоҳлади

Вазирлик водийда «метан заправка»лар нега тўлиқ очилмаганини изоҳлади

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона водийси вилоятлари магистраль газ қувурининг охирги нуқтасида жойлашгани сабабли барча газ шохобчалари ҳар куни 9-10 соатдан (соат 8:00 дан 17:00 гача) фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Газ қувурларида босимнинг меъёрга келтирилиши натижасида барча ҳудудлардаги аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ бир маромда етказиб берилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари босқичма-босқич одатий иш режимига ўтказилмоқда. Шу ўринда, республика бўйича 200дан ортиқ газ тўлдириш шохобчаси электр энергияси ва газдан қарзи бўлганлиги сабабли фаолият юритмаяпти.

Водий вилоятларидаги газ шохобчаларининг иш вақтини ҳар куни узайтириб бориш чоралари кўрилмоқда» дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг