Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Учар қиз»дан биркам 100 та жарима ундирилди

«Учар қиз»дан биркам 100 та жарима ундирилди

Қўқон шаҳрида яшовчи Гўзал исмли қиздан ИИБ ЙХҲБ органлари қарорларига асосан жами 99 та қоидабузарлик учун салкам 67 миллион сўм маъмурий жарима қарздорликлари ундирилди. Бу ҳақда Xabar.uz’га МИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Гўзалхон автомобилда ҳаракатланаётган вақтида йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, йўл чизиқларини босиб  ва энг ёмони, светафорнинг қизил чироқларига ҳам эътибор бермасдан ҳаракатланган ҳолда жами 99 та қоидабузарлик содир этган.

Эътиборли жиҳати, 99 бор содир этилган қоидабузарликдан 86 таси тезликни оширганлиги учун қўлланилган.

МИБнинг Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳайдовчининг «MALIBU» русумли автомашинасига қидирув эълон қилиниб, машина Тошкент шаҳридан топилган ва жарима майдонига олиб кириб қўйилгандан кейин, у жарималарни тўлашга мажбур бўлди. 99 та қоидабузарлик бўйича жами 66.312.814 сўм ундирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг