Toyota автомобилига навбат муддати 4 йилга етди. Бу — «UzAuto Motors»дан 10 баробарга кўп
Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистонда автомобил саноатини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда UzAuto Motors компаниясининг олдиндан тўлов тизимидаги мижозларга янги автомобиллар етказиб бериш бўйича қарздорлиги масаласига тўхталиб ўтилганди.
Дарҳақиқат, 2021 йилнинг 20 декабрда асосий маҳаллий автомобил ишлаб чиқарувчиси дилерлар билан маҳсулот етказиб бериш бўйича янги шартномалар тўхтатилганини эълон қилганди. Ушбу тақиқ ҳали ҳам амал қилмоқда ва ўртача қарзи 100 кундан ортиқ бўлган илгари тузилган шартномалар бўйича охирги қарзларни тўлашга қаратилган. Президентимиз ушбу мавзуга тўхталар экан, бу масалани 2022 йилнинг 1 майига қадар тўлиқ ёпиш лозимлигини қайд этди.
Ҳозирда хорижий автогигантларда ҳам кечикишлар ва навбатлар борасида муаммолар юзага келган. Мисол учун, Toyota концерни Land Cruiser 300 учун тўрт йиллик навбатни тасдиқлади. Рекорд кутиш вақти ишлаб чиқариш режасидан сезиларли даражада ошиб кетган моделга буюртмаларнинг кўплиги билан изоҳланади.
«Автомобилларни етказиб бериш муддати тўрт йилгача бўлиши мумкин. Биз буюртмангизни қабул қилиш вақтини қисқартириш учун қўлимиздан келганини қиламиз ва тушунганингиз учун раҳмат», — дейилади Toyota баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter