Тошкент марказидаги икки кўча қисман ёпилади
![Тошкент марказидаги икки кўча қисман ёпилади](https://static.xabaruz.com/crop/1/2/720_460_95_1226202676.jpg)
Йўл таъмирлаш ишлари сабабли Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Абай кўчаси қисман ёпилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 21 март куни соат 21:00 дан 24 март соат 06:00 гача:
- Алишер Навоий шоҳкўчаси Вебстер университети яқинидаги светофордан 31-уйгача бўлган оралиқда;
- Абай кўчаси «Алишер Навоий» метро бекатидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади.
Йўл таъмирлаш жараёнида ҳайдовчилар айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter