Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда «Москвич» машиналари чиқарилади

Россияда «Москвич» машиналари чиқарилади

Иллюстратив фото

Россиядаги собиқ «Рено Россия» заводида шу йилнинг ўзидаёқ «Москвич» машиналари чиқарилиши бошланади. Россия савдо-саноат вазирлигининг автомобил саноати ва темирйўл машинасозлиги департаменти директори Денис Пак бу ҳақда «Россия 24»га маълум қилди.

«Москва шаҳри ҳокимлиги собиқ «Рено Россия» заводи бошқарувини ўз қўлига олди, заводнинг эндиги номи — «Москвич» Москва автомобил заводи. Шу йилнинг ўзида ишлаб чиқариш бошланишини кутяпмиз», — деди Пак.

Унинг маълумотига кўра, «АвтоВАЗ» концерни «Renault» (Франция) билан келишув асосида барча моделлар қаторини сақлаб қолади, Renault Duster ни Тольяттида маҳаллийлаштиради. Машина Lada бренди остида чиқарилади.

Франциянинг «Renault» компанияси «АвтоВАЗ»даги 68 фоиз улушини ҳамда Моквадаги заводининг 100 фоиз улушини Россия ҳукуматига давлат мулки сифатида топширган.

Москва мэри Сергей Собянин бугунги баёнотида тарихий «Москвич» бренди остида ички ёнув двигателли машиналар чиқарилишини айтганди, ҳатто келажакда электрокарлар чиқариш ҳақида ҳам ўйлашяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг