Қонун кучга кирди. Ички ишлар органлари карантин қоидаларини бузганларни жаримага тортиш ҳуқуқига эга бўлди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра (ЎРҚ–643-сон, 26.10.2020 й.) энди эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш (54-модда) билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Бунда, ички ишлар органлари ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони қўллашга фақат тегишли ҳудудларда ёки объектларда карантин жорий этилган тақдирда, ҳақлидир.
Шунингдек, эндиликда карантин шароитида ҳайдовчилар томонидан Кодекснинг 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситалари ички ишлар органлари томонидан маъмурий иш кўрилгунига қадар ушлаб турилиши мумкин.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter