Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш пасайганини танқид қилди

Президент «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш пасайганини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказди. Йиғилиш давомида бир қатор соҳаларда ишлаб чиқариш пасайгани танқид қилинди.

Хусусан, давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш ҳажми кескин, 40 фоизга пасайиб кетган.

— Айрим тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари яратиб берилган имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмаяптилар.

Мисол учун, биринчи чоракда «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, «Ўзбекнефтгаз» – 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари  – 10 фоизга пасайган.

Сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошган бир пайтда, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 22 фоизга камайишини, қандай изоҳлаш мумкин? — деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда маълум қилинишича, 74 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,1 триллион сўмга камайган.

Жумладан, Тошкент шаҳрида – 23 та (390 миллиард сўм), Фарғонада – 4 та (367 миллиард сўм), Қашқадарёда – 6 та (143 миллиард сўм), Тошкент вилоятида – 12 та (87 миллиард сўм), Бухорода – 5 та (22 миллиард сўм), Самарқандда – 4 та (18 миллиард сўм), Сурхондарёда – 9 та (17 миллиард сўм), Наманганда – 3 та (13,5 миллиард сўм) корхонада пасайиш кузатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг