Ўзбекистонда рухсатномасиз тонировка учун жарима миқдори яна оширилиши мумкин

Ички ишлар вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 126-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида» қонун лойиҳаси тайёрланди.
Ҳужжатга кўра, МЖТКнинг 126-моддаси таҳрирланиб, жарималар қуйидагича белгиланиш таклиф қилинган:
- Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ойнали, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, худди шунингдек транспорт воситаларининг орқа ёки олд ён ойналарини тегишли рухсатномасиз тусини ўзгартириш (қорайтириш), – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
- Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
- Транспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарини тегишли рухсатномасиз тусини ўзгартириш (қорайтириш), – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
- Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда базавий ҳисоблаш миқдори — 223 000 сўмни ташкил этади.
Ҳужжат 17 октябргача муҳокама қилинади.
Қайд этиш лозим, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг мазкур — 126-моддасига 2019 йилнинг май ойида ҳам ўзгартиш киритилиб, жарималар миқдори кескин оширилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter