Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий суд можарога нуқта қўйди: машина орқа ён ойналарига парда ўрнатиш қонунбузарлик эмас!

Олий суд можарога нуқта қўйди: машина орқа ён ойналарига парда ўрнатиш қонунбузарлик эмас!

Анча вақтдан бери давом этиб келаётган можаро - автомобилларнинг орқа ён ойналарига парда ўрнатиш маъмурий ҳуқуқбузарликми ёки йўқми, деган саволга Олий суд узил-кесил нуқта қуйди:  қонунбузарлик эмас!

Олий Масжлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевга кўра, мазкур маълумотни бир нечта манбалар тасдиқлаган.

Маълумки, шу пайтгача машинанинг орқа ён ойналарига парда ўрнатиш Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги  Кодекснинг 126-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳиcобланиб, ҳайдовчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жаримага тортилиб келинаётган эди (агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, жарима  базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баробар миқдорида белгиланган). Суд, чамаси, машина орқа ён ойларига парда ўрнатиш «ҳайдовчининг теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар» тоифасига кирмайди деб топган.

 Яқин вақтлар ичида Олий суднинг бу бўйича расмий хабар бериши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг