Инҳа талабалари Андижондаги «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасида иштирок этишди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари Андижон вилоятида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширишда иштирок этдилар, деб хабар берди университет матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги фармонига асосан мамлакатда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Андижондаги мазкур лойиҳанинг амалга оширилишида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг бир гуруҳ талабалари иштирок этишди.
IUT талабалари томонидан ташкил топган «Fizmasoft» жамоаси ABL-Soft&SS ҳамда Smart-Base компаниялари билан биргаликда йўл-ҳаракати қоидаларининг бузилиши ва автомобилларнинг рақамини аниқлаш имконини берадиган видео фиксация тизимини яратишди.
Лойиҳа доирасида Андижон шаҳрининг еттита чорраҳада камералар ўрнатилди. Ҳозирда тизим тўртта йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини аниқлай олади.
Мазкур лойиҳада Аъзамжон Раҳимжонов, Шерзодбек Тожимаҳамматов, Элбек Ҳошимжонов, Нормурод Мамасолиев, Достонбек Орипжонов, Мухаммадшер Шермаматов, Жасурбек Абдирозиқов, Муслим Холжураев ва IUTнинг бошқа талабалари қатнашишди.
IUT талабалари Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистонда амалга ошириладиган лойиҳанинг кейинги босқичларида ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter