Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга ариза топшириш хизмати ишга тушди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга ариза топшириш хизмати ишга тушди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги «Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга ариза топшириш» давлат хизмати ишга тушди.

Ушбу хизмат орқали фуқаролар ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлагач, ўз ҳужжатларини Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига юборишади.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
  • 083 шаклдаги тиббий маълумотнома.

Портал орқали ариза юборилгач, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари фуқарога тегишли бўлган ҳужжатларни текшириб, назарий ва амалий имтиҳонларга киришга рухсат беришади.

Хизматдан Ягона портал орқали фойдаланилганда 10 фоиз чегирма туфайли 24300 сўм тўлов амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг