Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишдан олинган собиқ қўмондон Буюк Британияга жўнатилади

Ишдан олинган собиқ қўмондон Буюк Британияга жўнатилади

Украина президенти Владимир Зеленский собиқ қўмондон Валерий Залужнийни расман Буюк Британиядаги элчи этиб тайинлади. 

Аввалроқ Украина Қуролли Кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний ҳарбий хизматдан четлатилгани ҳақида хабар берилганди - президент фармонида бу соғлиғи билан изоҳланган эди.

Энди президент Зеленскийнинг расмий веб-сайтида яна бир фармон эълон қилинди - бу Залужнийни Буюк Британияга элчи этиб тайинлаш тўғрисида бўлди.

Залужнийнинг аниқ қачон элчи вазифасини бажариши ҳозирча эълон қилинмаган.

Аввалроқ Украинанинг собиқ бош прокурори Юрий Луценко телевидение орқали Киев Лондондан Залужнийни тайинлаш бўйича келишув олганини айтганди.

Луценконинг айтишича, собиқ бош қўмондон дипломатик ишларга тайёргарликдан ўтган ва элчихонада янги жамоа тузмоқда.

50 ёшли Залужний дипломатик тажрибага эга эмас ва бутун умри давомида армияда хизмат қилган. Бироқ, 2020 йилда халқаро муносабатлар мутахассислиги бўйича магистрлик даражасини олди.

Зеленский Украинанинг Буюк Британиядаги аввалги элчиси Вадим Пристайкони 2023 йилнинг ёзида ишдан бўшатган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг