Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияликлар кучли зилзила хавфидан огоҳлантирилди

Японияликлар кучли зилзила хавфидан огоҳлантирилди

Фото: Zhang Xiaoyu/XinHua/Global Look Press

Японияда 8-9 магнитудали кучли ер ости силкинишлари юз бериши эҳтимоли кескин ошди — сейсмик фаолликни тадқиқ қилувчи ҳукумат комиссияси бу ҳақда огоҳлантирмоқда, дейилади NHK хабарида.

Келаётган 30 йил ичида кучли ва вайронкор зилзила рўй бериши эҳтимоли 80 фоиз деб баҳоланяпти. Экспертларга кўра, зилзила Хонсю ороли жануби-шарқида, Нанкай платоси синиғида юз бериши мумкин. Табиий офат рўй бериши эҳтимоли яқин 40 йилда — 90 фоиз, 50 йилда — 90 фоиздан ҳам юқори. Нанкайда охирги марта 1946 йилнинг 21 декабрида вайронкор зилзила юз бериб, магнитудаси 8 баллга тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 13 январ куни Япониянинг Кюсю ороли яқинида 6,4 магнитудали ер силкиниши қайд этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг