Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Зеландияда коронавирусни юқтирган бир нафар бемор қолди

Янги Зеландияда коронавирусни юқтирган бир нафар бемор қолди

Фото: «Pixabay»

Янги Зеландияда 10 кундан бери коронавирусни юқтириш ҳолати биттаям қайд этилмади.

Айни пайтда COVID-19 билан касалланган бир бемор қолмоқда. Шифокорлар унинг ҳолатини қониқарли баҳолашган, буни бемор касалхонада эмас, уйида даволанаётганидан ҳам билса бўлади.

Янги Зеландияда коронавирус инфекцияси биринчи марта 28 февраль куни қайд этилганди. Шундан бери 1504 та ҳолат қайд этилиб, 22 нафар бемор вирус қурбонига айланди. 1481 нафар инсон бу синовдан эсон-омон ўтиб олди.

Мамлакатда вирус тарқаганидан кейин жорий этилган чекловларнинг кўпи 13 май куни олиб ташланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг