Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қудратли генерал қаерда? ОАВ хавотирли маълумотларни эълон қилди

Қудратли генерал қаерда? ОАВ хавотирли маълумотларни эълон қилди

Хитойда ҳукуматнинг асосий фигураларидан бири омма кўз ўнгидан ғойиб бўлди – бу сафар мамлакат мудофаа вазири генерал Ли Шанфу.

Сўнгги хабарларга кўра, мамлакат расмийлари унга нисбатан  коррупция сабаб тергов бошлаган.

Тергов ҳақида маълумотни Reuters агентлиги тарқатган, унинг журналистлари Хитойдаги 10 та аноним манба билан гаплашган.

Минтақавий хавфсизлик ходими ва Хитой ҳарбийлари билан бевосита алоқада бўлган уч кишининг сўзларига кўра, жаноб Лига нисбатан терговлар ҳарбий техника хариди билан боғлиқ.

Гап қандай харидлар ҳақида кетаётгани ҳозирча номаълум.

Шунингдек, ҳарбийлар билан бевосита алоқада бўлган икки кишининг сўзларига кўра, Ли 2017 йилдан 2022 йилгача бошқарган Хитой армиясининг савдо бўлимининг саккиз нафар юқори мартабали амалдори ҳам тергов остида қолмоқда.

Март ойида мудофаа вазири этиб тайинланган Ли ва саккиз нафар мансабдор шахс устидан терговни кенг ваколатларга ега бўлган ҳарбий интизом текширув комиссияси олиб бормоқда, деб ёзади Reuters.

Аввалроқ Хитой собиқ ташқи ишлар вазири ҳам шу тарзда ғойиб бўлиб, ишдан кетганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг