Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда қотил ва судхўрлар тўда бошлиғи қатл этилди

Хитойда қотил ва судхўрлар тўда бошлиғи қатл этилди

Фото: «Iz.ru»

Кўплаб жиноятларда, жумладан, қотилликда айбланган жиноий гуруҳ бошлиғи Ду Шаопин Хитойнинг марказий қисмларидан бири бўлган Хунань провинциясида қатл этилди, дея хабар берди «Regnum».

Ҳукм 16 январь куни ХХР Олий халқ суди томонидан тасдиқланган ва жиноятчи қариндошлари ва яқинлари билан видолашган заҳоти Хуайхуа оралиқ халқ суди томонидан ижро этилган.

Тергов хулосаларига кўра, Ду 2001 йил декабрда провинциянинг Синьхуа-Дун автоном уезди Синьхуан шаҳрида жойлашган 1-сонли ўрта мактаб ўйин майдонини қуриш учун шартномани қўлга киритади. Бу лойиҳани амалга ошириш учун сохтакор Ло Гуанчжунни ёллайди.

Қурилиш вақтида Ду қурилиш жараёнини кузатиб юрган мактаб ходимларидан бири Дэн Шипиндан норози бўлади. 2003 йил 22 январда Ло билан бирга уни ўлдиришади ва мактаб майдонига кўмиб ташлашади.

2008 йилдан бери Ду бошчилигидаги ўн уч кишидан иборат жиноий гуруҳ катта фоиз эвазига берган қарзларини зўравонлик йўли билан ундирган, фуқароларни ноқонуний озодликдан маҳрум қилган ва бошқа жиноятларни амалга оширган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг