Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой Украинага Россия борасида ваъда берди

Хитой Украинага Россия борасида ваъда берди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Украина президенти Владимир Зеленскийга Россияга қурол-аслаҳа сотмасликка сўз берди. Бу ҳақда Зеленский Италияда ўтказилган G7 саммити доирасида АҚШ президенти Жо Байден билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

«Мен Хитой раҳбари (Си Цзиньпин) билан телефонда гаплашдим. У Россияга қурол сотмаслигини айтди. Кўрамиз. Агар у бир сўзли бўлса сотмайди. У менга ваъда берди, ахир!» – деган Украина етакчиси.

Россиянинг Украинага босқини бошланганидан буён Пекин Москвага қурол етказиб бераётгани ҳақида тахминлар янграб келади. Масалан, жорий йил 22 май куни Буюк Британия мудофаа вазири Грант Шэппс Хитой Россияга Украинада истифода этиш учун қурол етказиб бераётгани ҳақида далиллар борлигини айтган эди.

АҚШ ҳам Чин ўлкаси ҳукуматини Украина урушида Россияни дастакламаслик кераклиги ҳақида огоҳлантириб келади.

Bloomberg агентлиги маълумотларига қараганда, Пекин Москвага ҳарбий нишонлар учун разведка маълумотлари, ҳарбий саноат учун микроэлектроника, танк ишлаб чиқариш учун керакли дастгоҳлар ва ракета ёнилғиси етказиб бермоқда.

Хитой расмийлари на Россия, на Украинага қурол сотмаслиги, бу борада мамлакат бетараф мақомда эканини таъкидлайди.

Ғарб давлатлари Хитойдан Россияга Украина урушини тўхтатиш борасида босим ўтказишни сўрамоқда. Бу борада Пекиннинг сиёсати анча вазмин эканини кузатиш мумкин.

Аввал хабар берганимиздек, Хитой бугун, 15 июнь куни Швейцарияда бошланадиган Украинада тинчлик бўйича саммитда ҳам иштирок этмаётир.

https://xabar.uz/mcpv

Reuters агентлиги Хитой Украинадаги зиддият бўйича муқобил анжуман ташкил этмоқчи экани ҳақида хабар берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг