Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой расман Афғонистонга янги элчи тайинлади

Хитой расман Афғонистонга янги элчи тайинлади

Хитой Афғонистонда «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан бери расман янги элчи тайинлаган биринчи давлат бўлди.

Маълумотларга кўра, Хитой элчиси Кобулдаги расмий маросимда Толибон бош вазирига ишонч ёрлиқларини топширган.

«Бу Хитойнинг Афғонистондаги элчисининг нормаль ротацияси бўлиб, у Хитой ва Афғонистон ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттириш учун мўлжалланган. Хитойнинг Афғонистонга нисбатан сиёсати аниқ ва изчил», – деди Хитой ТИВ вакили.

Маълумот учун, 2021 йилнинг август ойида «Толибон» Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганди. Шу вақтгача ҳеч бир мамлакат расман Афғонистонга элчи юбормаган. Бу билан Хитой Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятга келганидан сўнг расман элчи тайинлаган биринчи давлат бўлди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг