Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой АҚШни ортда қолдириб, дунёнинг энг йирик иқтисодиётига айланади — CEBR

Хитой АҚШни ортда қолдириб, дунёнинг энг йирик иқтисодиётига айланади — CEBR

Фото: Bank of Finland Bulletin

Хитой АҚШни ортда қолдириб дунёнинг энг йирик иқтисодиётига айланади, деб ёзди Visual Capitalist Иқтисодий ва бизнес тадқиқотлар маркази (CEBR) тадқиқоти — World Economic League Table 2022 га асосланиб.

2031 йилда жаҳон иқтисодиётида кучлар нисбати жиддий ўзгаришларга учрайди. Хитой АҚШдан ўзиб, дунёнинг энг йирик иқтисодиётига айланади, Ҳиндистон ЯИМ кўрсаткичи бўйича 3-ўринга кўтарилади.

CEBR мутахассислари 2031 йилда уч етакчи мамлакат ЯИМ ҳажмини қуйидаги кўришмоқда:

  1. Хитой ЯИМ — $37,6 триллион;
  2. АҚШ ЯИМ — $35,4 триллион;
  3. Ҳиндистон ЯИМ — $6,8 триллион.

Жаҳон иқтисодий маркази Европа ва Шимолий Америкадан Осиёга аллақачон кўчиб бўлган, дейилади ҳисоботда. Бу глобал силжиш савдодаги тўсиқлар олиб ташланиши, катта иқтисодий эркинликлар берилиши натижаси бўлиб, қитъага тўғридан-тўғри хорижий сармоялар оқими кучайди.

Дунёнинг 5 йирик иқтисодиётидан учтаси Осиё мамлакати бўлади: Хитой, Ҳиндистон, Япония.

Энг йирик иқтисодиётлар топ-10талигида Европанинг 4 мамлакати жойлашади: Германия, Буюк Британия, Франция ва Италия.

Иқтисодиёти энг йирик мамлакатлар (топ-15)

Инфографика: CEBR
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг