WSJ Трампнинг Украина борасидаги режаларини ошкор этди
Доналд Трампнинг сайловолди ташвиқоти пайтида гапирган Украина учун ягона тинчлик режаси йўқ, аммо кўриб чиқилаётган вариантлардан бири бу можарони тўхтатиб, ҳақиқий фронт чизиғи бўйлаб чегараларни белгилаш ва 1300 километр узунликда демилитаризация зонасини яратишдир. Бу ҳақда Wall Street Journal Трамп жамоасидаги манбаларга асосланиб ёзмоқда.
Шунингдек, Украина НАТОга аъзо бўлишни 20 йилга кечиктириши керак, бунинг эвазига Россия агрессияси тўхтамаса, қурол олишда давом этади. Демилитаризация қилинган ҳудудда хавфсизликни аниқ ким назорат қилиши номаълум.
WSJ суҳбатдошининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар мутахассисларни тайёрлашни давом эттиришга тайёр, аммо «Украинада тинчликни сақлаш учун ўз эркаклари ва аёлларини юбормайди ва бунинг учун ҳам пул тўламайди». Бунинг ўрнига у ерга «поляклар, немислар, инглизлар ва французлар»дан иборат Европа контингентини юбориш таклиф этилади.
Сайланган вице-президент Ж.Д.Венс сентябрь ойидаги интервьюсида қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш имконияти ҳақида гапирганди, деб эслайди WSJ.
Аммо бу борада якуний қарор қабул қилинмади, деб таъкидлайди газета манбалари ва Трампнинг ўзи танлов қилади.
Нашрнинг ёзишича, Трамп жамоасининг режаси бошқача бўлган: Киев Москва билан тинчлик музокараларига рози бўлмагунча, Украинага ёрдамни тўхтатиш. Балки Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, 2025 йил январида инаугурациясидан бир кун олдин урушни тугатишга ваъда берганида шуни назарда тутган бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter