Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Военком»ни отиб ташлаган йигит нега бундай қилганини тушунтирди

«Военком»ни отиб ташлаган йигит нега бундай қилганини тушунтирди

Россиянинг Уст-Илимск шаҳрида маҳаллий ҳарбий комиссарни яралаган россиялик Руслан Зинин ўз қилмиши сабабини тушунтирди.

Зинин терговчиларга Украинадаги махсус ҳарбий операция чоғида 19 ёшли энг яқин дўсти ҳалок бўлгани сабабли «военком»ни отишга қарор қилганини тан олди.

Бундан ташқари, Россияда қисман сафарбарлик эълон қилингандан сўнг, унинг амакиваччаси, 21 ёшли Василий Гуров чақирув қоғозини олган. Аввалроқ 25 ёшли Зининнинг ўзи ҳам сафарбар қилиниши кераклиги таъкидланган эди.

Россия Тергов қўмитаси Зининга нисбатан жиноий иш очди. У РФ Жиноят кодексининг 317-моддаси («Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг ҳаётига тажовуз») ва 222-моддаси («Ноқонуний қурол сақлаш ва олиб юриш») билан айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 26 сентябр куни содир бўлди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг