Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина Истанбулда Россия билан нега келишувга эришмагани айтилди

Украина Истанбулда Россия билан нега келишувга эришмагани айтилди

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича собиқ ўринбосари Виктория Нуланднинг айтишича, Украина келишувнинг мамлакат учун фойдалилигига оид ноаниқлик туфайли Россия Федерацияси билан Истанбул келишувларини имзоламасликка қарор қилган.

Унинг таъкидлашича, бундан олдин Украина АҚШдан музокаралар бўйича маслаҳат сўраган.

Нуланд хонимнинг айтишича, Украина Россия билан музокараларнинг охирги босқичида маслаҳат сўраган. Шу билан бирга, дастлаб Украина делегацияси аъзолари бу «жуда муҳим келишув» эканлигини айтишган.

Кейин, унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар келишув тафсилотларини яхши билмас эди, аммо америкаликлар Россиянинг шартларидан айримларини Киев учун ноқулай деб ҳисоблашган. 

“Украина, аслида, ҳарбий куч сифатида заифлашган бўларди. Шу билан бирга, Россия учун шунга ўхшаш чекловлар йўқ эди. Россиядан чекиниш талаб қилинмади. Украина билан чегарада буфер зона бўлиши шарт эмас эди. Унга чегарада ҳеч қандай қурол сақлаш тақиқланмаган. Шу боис, Украина делегацияси ичида ва ташқарисида бу келишув яхшими, деган саволлар берила бошланди. Ва айнан ўша пайтда келишув парчаланиб кетди, - деди Виктория Нуланд журналист Михаил Зигарга берган интервьюсида. 

«Шундан кейин Украина ичидаги ва мамлакат ташқарисидаги одамлар келишув яхшими, деган саволни беришди. Айнан ўша пайтда ҳамма нарса  барбод бўлди», - дейди Виктория Нуланд.

Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Москва 2022 йилда эришилган келишувлар асосида Киев билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини айтганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг