Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина Путинни ҳибсга олишга ордер берган суд бўйича қонунни маъқуллади

Украина Путинни ҳибсга олишга ордер берган суд бўйича қонунни маъқуллади

Украина Олий Радаси Халқаро жиноий суднинг Рим статусини Украина ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ҳужжатни ёқлаб 281 депутат овоз берди. Шу билан бирга, лойиҳага украиналикларни ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортишдан ҳимоя қилиш бўйича тузатиш киритилди.

"Украина Рим низомини алоҳида баёнот билан ратификация қилди, унга кўра, кучга кирганидан кейин етти йил давомида Украина МЖТнинг ўз фуқароларининг жиноят содир этганлик учун юрисдикциясини тан олмайди, — деб ёзди депутат Ирина Герашченко Телеграм'да.

Украина президенти Владимир Зеленский қонун лойиҳасини 15 август куни Радага киритганди. У Жиноят кодекси қоидаларини энг оғир халқаро жиноятлар бўйича жиноий жавобгарликка тортишни таъминлайдиган Рим статуси нормаларига мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

Президент девони раҳбари ўринбосари Ирина Мудрая июль ойида Украина Рим статусини ратификация қилишни йил охиригача якунлашни кутаётганини айтди.

2023 йилнинг март ойида ХЖС Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмени Мария Лвова-Беловани «Украинадан болалар ноқонуний олиб чиқиб кетилгани» иши бўйича ҳибсга олишга ордер берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг