Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда вазият жиддий: чекловлар кучайтирилди

Туркияда вазият жиддий: чекловлар кучайтирилди

Фото: «Sharij.net»

Туркия ҳукумати коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун комендантлик соатини кўпайтириб, шаҳарлараро сафарларни тақиқлади. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашгач маълум қилди, деб ёзади «РИA Новости».

Президентнинг сўзларига кўра, комендантлик соати 19:00 дан 05:00 гача амалда бўлади. Республика аҳолиси вақтинча шаҳарлараро ҳаракатлана олмайди.

Куни кеча Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа мамлакат бутун коронавирус пандемияси даврида энг қийин дамларни бошидан ўтказаётганини айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг