Трампга ўқилган ҳукм унинг сайловчиларига қандай таъсир қилди?
Ню-Йорк суди Доналд Трампни ҳужжатларини сохталаштиришда айбдор деб топганидан сўнг, Республикачилар партиясининг рўйхатга олинган сайловчиларидан 10 фоизи унга овоз бериш фикридан қайтган. Reuters 31 май куни ўтказган сўров давомида бу ойдинлашди.
Ҳукм ўқилиши биланоқ ўтказилган сўровга кўра, Республикачиларнинг рўйхатга олинган сайловчиларидан 56 фоизи АҚШ президенти сайловида ўз танловларида қатъий қолиб, Трамп учун овоз беришларини, 35 фоизи эса катта эҳтимол билан Трампни қўллашда давом этишларини билдиришди.
Reuters таъкидлашича, собиқ президент учун бўлғуси сайловда Республикачиларнинг 10 фоиз овозидан маҳрум бўлиш жуда катта йўқотишдир, 35 фоизлик электорат эса ҳукм натижасидан қатъи назар, катта эҳтимол билан Трампга овоз берган бўларди.
Кўплаб таниқли шахслар президент сайлови арафасида Трампнинг жиноий жавобгарликка тортилишини «Дунёдаги энг адолатли суд тизимининг инқирози», дея баҳолашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter