Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп ўзининг қўлга олинишини маълум қилди

Трамп ўзининг қўлга олинишини маълум қилди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 21 март куни ҳибсга олинишини кутаётганини айтди. Бу ҳақда сиёсатчи Truth Social тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Трампнинг ёзишича, Манхеттен округи прокуратурасидан «сиздирилган» маълумотлардан у 21 март куни ҳибсга олиниши режалаштирилаётганини билган. Прокуратура уни айнан нимада айблаётганига Трамп аниқлик киритмаган. Сиёсатчи ўз тарафдорларини норозилик намойишларига чиқишга чақирди.

«Норозилик билдиринг, мамлакатимизни қайтариб олинг!», деб ёзган у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг