Ғарбнинг тўрт етакчиси Киевга келди
Италия бош вазири Жоржа Мелони, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Бельгия бош вазири Александр де Кру ва Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляен Киевга келди.
Тўрт нафар етакчи Полшадан поездда Украина пойтахтига етиб борган. Бу ташриф билан улар Украина билан бирдам эканини билдириш ниятида.
Аввалроқ «Еттилик» гуруҳи (Катта еттилик) давлатлари раҳбарлари 24 февраль куни Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма баёнотни муҳокама қилиши хабар қилинганди.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг 27 та давлати Европа Иттифоқининг мудофаа фондини тўлдириш бўйича келишув тузишни ва Украина учун ўқ-дориларни биргаликда харид қилишни келишиб олишни режалаштирмоқда.
21 февраль куни Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакети бўйича келишиб олдилар. Аниқланишича, 200 га яқин юридик ва жисмоний шахслар санкциялар рўйхатига киритилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter