Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судандаги тўқнашувларда 97 киши ҳалок бўлди

Судандаги тўқнашувларда 97 киши ҳалок бўлди

Судандаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 97 кишига етди, деб хабар берди Reuters агентлиги.

«Суданда ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери камида 97 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, яна 365 нафари яраланди», — дейилади агентликнинг душанба куни эрталаб тарқатган хабарида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) аввалроқ Суданда 13 апрелдан бери давом этаётган тўқнашувларда 83 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 1126 дан ортиқ киши жароҳатланганини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг