Собиқ президент нафақаси камлиги ва муҳтожликдан шикоят қилди
Полша собиқ президенти Лех Валенсанинг айтишича, унинг барча харажатлари учун нафақаси етарли эмас ва қўшимча пул ишлашга мажбур бўлган.
Бу ҳақда у Super Express дастури эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, аввалроқ у ойига 5-6 минг злотий (1,2-1,4 минг доллар) олган бўлса, ҳозир пенсияси 11 минг злотийни (2,6 минг доллар) ташкил этади.
Валенсанинг айтишича, унинг харажатлари шунчалик кўпки, нафақаси етмайди ва собиқ президент халқаро конференциялар ва форумларда қатнашиб, маърузалар ўқиб, қўшимча пул ишлашга мажбур бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter