Швейцарияда Украина тинчлик саммити бошланди
Бугун, 15 июн куни Швейцариянинг Бюргеншток курортида Украинадаги низони тинчлик йўли ҳал қилишга бағишланган саммит бошланди.
Конференция мезбони — Швейцария расмийлари маълумотига кўра, саммитда 50 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбари, жумладан, Украина президенти Владимир Зеленский қатнашади. Умуман олганда, тадбирда 100 га яқин делегациялар, жумладан, БМТ ва Европа ташкилотлари иштирок этади.
Ким келди, ким келмади — ушбу учрашувда муҳим аҳамиятга эга омил. Президент Путин ҳукуматининг қатнашмаслиги саммитнинг аҳамиятини йўққа чиқаради, дейишмоқда танқидчилар. Москвани Швейцариядаги музокараларга таклиф этишмади, Россия иштирокисиз Украинада тинчликка эришиш мумкин эмас, деган Путин.
АҚШдан вице-президент Камала Ҳаррис Швейцарияга келди, Туркия ва Саудия Арабистони эса ўз ташқи ишлар вазирларини жўнатди. Саммитда Бразилия каби ривожланаётган мамлакатлар кузатувчи мақомида, Ҳиндистон ва Жанубий Африка эса бундан ҳам қуйироқ мақомда қатнашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter