Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудлар оиласи Маск ва Гейтсдан тўрт карра бой — Forbes

Саудлар оиласи Маск ва Гейтсдан тўрт карра бой — Forbes

Фото: Point.md

Forbes ёзишича, Саудия Арабистонини бошқараётган Саудлар оиласининг бойлиги соф пулда 1,4 трлн АҚШ долларини ташкил этади. Бу Илон Маск ва Билл Гейтснинг бойлигини қўшгандан тўрт ҳисса кўп.

Дунёнинг энг бой инсони Илон Маскнинг бойлиги 304 млрд доллар, узоқ йиллар ушбу мақомни сақлаб келган Билл Гейтснинг бойлиги 81,5 млрд долларга тенг, деб ёзмоқда Express.

Саудлар бу қадар катта бойликка эгалиги уларнинг улкан нефт захираларини назорат қилиши, шунингдек, кўплаб қасрлар, хусусий самолётлар ва яхталар, санъат асарларини ўз ичига олган серҳашам ҳаёт тарзи билан билан изоҳланади.

Саудия Арабистони подшоҳлиги оила аъзолари сони 15 минг нафар атрофида, улкан бойликнинг катта қисми шуларнинг тахминан 2 минг нафари қўлида.

Катта ва нуфузли оиланинг бошлиғи (яқинда 89 ёшини нишонлайди) Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд 2015 йилдан буён мамлакатни бошқармоқда. Подшоҳнинг энг машҳур ва қудратли валиаҳди — 39 ёшли шаҳзода Муҳаммад бин Салмон айни пайтда бош вазир лавозимида фаолият юритмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг