Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда жиддий муаммо бош кўтармоқда

Россияда жиддий муаммо бош кўтармоқда

Россияда сўнгги тўрт ҳафта ичида (20 ноябрдан 17 декабргача) деярли 280 минг янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди, дея хабар беради ЖССТ. Шундай қилиб, ҳолатлар сони аввалгига нисбатан 130 фоизга ошди.

Ковиднинг янги ҳолатлари сони ва касалликнинг тарқалиш тезлиги бўйича Россия бошқа барча мамлакатларни ортда қолдирди.

Ушбу даврда ковиддан ўлимнинг энг юқори даражаси Италияда кузатилди, у ерда 510 ўлим қайд этилган. Италиядан кейин Швеция (396 киши) ва Россия (376 киши вафот этган).

Россиянинг ковидга қарши кураш бўйича тезкор штаби аввалроқ маълум қилишича, ўтган ҳафтада деярли 97 минг касаллик аниқланган, 8,7 минг бемор касалхонага ётқизилган ва 161 киши ушбу инфекциядан вафот этган.

Дунё миқёсида COVID-19 билан касалланиш олдинги 28 кунлик даврга нисбатан 52 фоизга ошди. 20 ноябрдан 17 декабргача 3 000 дан ортиқ ўлимлар қайд этилган, бу аввалги тўрт ҳафтага нисбатан 8 фоизга кам.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг