Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия АҚШга тиббий ускуналар тўла самолёт юборди — Трамп

Россия АҚШга тиббий ускуналар тўла самолёт юборди — Трамп

Фото: «salamnews»

Россия ўзининг Ҳаво космик кучлари самолёти Ан-124-100 «Руслан» орқали АҚШга тиббиёт ниқоблари ҳамда тиббий техника юборди. Бу ҳақда «Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Россия бизга тиббий ускуналарга тўла жуда катта самолёт юборди. Бу жуда ажойиб», — деган Трамп.

CNN хабарига кўра, Америка раҳбари, шунингдек, Хитой ва бошқа давлатлардан ёрдам келгани ва у бундан яхши маънода ҳайрон қолганини маълум қилган.

Айни дамда АҚШда коронавирус қурбонлари сони 4000га яқин. Оқ уйнинг таҳминларига кўра, вафот этганлар сони энг яхши ҳолатда 100-200 мингни, ёмон ҳолатда эса 2,2 млн. кишини ташкил этиши мумкин.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг