Рамзан Қодиров кутилмаганда видеомурожаат билан чиқди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг оғир аҳволдалиги ҳақидаги хабарлар фонида видеомурожаат билан чиқди.
У Телеграмдаги саҳифасида «Интернетда ҳақиқатни ёлғондан ажрата олмайдиган ҳар бир кишига тоза ҳавода сайр қилиш ва фикрларни тартибга солиш» билан маслаҳат бериб пост эълон қилган.
Видеолардан бирида Қодировнинг ёмғирли ҳавода хиёбонда сайр қилаётгани акс этган.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта Украина ОАВлари ва Украина Мудофаа вазирлиги Разведка Бош бошқармаси вакили Aндрей Юсов Қодировнинг касал эканлиги ва комага тушгани ҳақида хабар тарқатганди.
Маълумот учун, Рамзан Қодиров ўтган йил охиридан бери унинг соғлиғи ҳақидаги бу миш-мишларни рад этиб келади. 2022 йилнинг декабрь ойида у мунтазам тиббий кўрикдан ўтаётганини, унда жиддий муаммолар аниқланмаганини маълум қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter