Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон «яшил» сайёҳлик йўналишига киритилди

Қозоғистон «яшил» сайёҳлик йўналишига киритилди

Фото: Visit East Qazaqstan

Британиянинг Wanderlust журнали Шарқий Қозоғистондаги Катонқарағай туманини «яшил» сайёҳлик йўналиши (Travel Green List)га киритди.

Ушбу рўйхатга, шунингдек, Япониядаги маданий-маърифий марказлар, Сингапурдаги темир йўл ўрнида барпо этилган табиат қўриқхонаси киритилган.

Британ нашри Қозоғистондаги учта туман, жумладан, Катонқарағайда ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилда ташкил этилган Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш фонди фаолиятига юқори баҳо берди. Қозоғистонликларнинг меҳмонхоналар эгаларини ўқитиш, меҳмондўстлик мактабларини очиш, сайёҳлар учун йўл белгиларини ўрнатиш, сайёҳлик ахборот марказларини молиялаштириш каби ташаббуслари алоҳида таъкидланган. Бу ишлар натижасида ҳудудда барқарор сайёҳлик ҳамжамияти юзага келиб, туристлар учун шароитлар яхшилангани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг