Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қосим-Жўмарт Тўқаев Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш бўйича қарорни имзолади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш бўйича қарорни имзолади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев фармонига биноан Қозоғистон парламенти Сенати депутати Назарбоева Дариғанинг ваколатлари тўхтатилди.

2012 йил январ ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида Дарига Назрбаева «Нур Отан» партияси рўйхатидан ўрин олди ва Қозоғистон Республикаси парламентининг Ижтимоий-маданий ривожланиш бўйича қўмитасини бошқаришга киришганди.

2014 йил 3 апрелда бир овоздан у Мажлиснинг вице-спикери ва «Нур Отан» партиясининг парламент фракцияси раҳбари этиб сайланганди.

Назарбаева 2019 йил 20 мартда парламент Сенати раиси бўлган ва 2019 йил 2 сентябрда қайта сайланганди.

2020 йил 2 майда Тўқаев Сенат депутати Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Қозоғистон нашрлари президент қарорини изоҳламаган.

Назарбоева ҳам ҳали фармон бўйича муносабат билдирмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг