Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегаралари бўйича ишларини тўлиқ якунлади

Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегаралари бўйича ишларини тўлиқ якунлади

Қирғизистон ва Тожикистон қирғиз-тожик давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлаш ишларини тўлиқ якунлади.

Кеча, 4 декабрь куни Боткен вилоятининг Боткен шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳамраислари Саймўмин Ятимов ва Қамчибек Ташиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

«Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари раҳбарлари келишувга эришдилар ва давлат чегарасининг қолган участкалари тавсифини тўлиқ якунладилар. Икки давлат ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларига якуний ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнини бошлаш бўйича топшириқлар берилди», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг