Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон чегарасида яна можаро. Бу сафар ўқ ҳам узилган

Қирғизистон чегарасида яна можаро. Бу сафар ўқ ҳам узилган

Фото: novosti.kg

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна қуролли келишмовчилик бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизмати хабар бериб ўтган.

Хабар қилинишича, бугун тунда, 2 июндан 3 июнга ўтар кечаси Боткент туманининг Эки-Таш ҳудудидан ўтган чегарада ўқотар қурол ишлатилган. Тожикистон томонидан номаълум шахслар Қирғизистон фуқаросининг машинаси томон ов қуролидан ўқ узган.

Бу вақтда қирғизистонлик эркак Ўш-Исфана йўлида ҳаракатланиб кетаётган бўлган. У яраланди ва айни вақтда касалхонада даволанмоқда.

Ҳодиса жойида милиция ходимлари иш олиб боряпти. Чегара хизмати томонидан хабар қилинишича, ҳозирги вақтда вазият барқарор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг