Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтариб олмоқчи — The Telegraph

Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтариб олмоқчи — The Telegraph

Фото: The Telegraph

Владимир Путин 2025 йилнинг 20 январига қадар Курск вилоятини Россия назоратига қайтаришга буйруқ берди. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри разведка ҳисоботларига асосланиб хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 20 январ санасида АҚШнинг янги президенти Доналд Трампнинг инаугурация маросими ўтказилади.

Нашр ёзишича, Трамп АҚШ президенти сифатида фаолият бошлашига қадар Курск вилоятини қайтариб олиш учун Путин 50 000 нафар россиялик ва шимолий кореяликлардан иборат қўшинни ташлашга ҳозирланмоқда.

Британия разведкаси тўплаган маълумотга кўра, яқин кунларда Россия Украина позициялари томон камикадзе-дронлар ҳужумини кучайтириши мумкин.

Айрим номлари ошкор қилинмаган Ғарб дипломатларининг фикрича, Путин Курскни тезроқ қўлга киритиш орқали келгусидаги музокараларда кенгроқ имкониятларга эга бўлмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг