Пригожин исёнидан кейин ғойиб бўлган генерал Кремлга қайтгани ростми?
Пригожин исёнидан сўнг оммага кўринмай қолган Россия армияси генерали Сергей Суровикин Жазоир Халқ Демократик Республикасидаги иш жойида бўлиб турибди. Бу ҳақда пропагандачи журналист Владимир Соловёв ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Шу билан бирга, аввалроқ Суровикин Кремлда бўлгани ҳақида хабар берилганди, бироқ ташрифнинг моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Суровикиннинг Москвага келиши ҳақидаги маълумотни унинг атрофидагилар ҳам рад этишган. Агентлик суҳбатдошларига кўра, генерал Россия президенти Владимир Путин томонидан қўйилган вазифаларни бажаришда давом этмоқда.
8 май куни Украина ҳудудидаги кучлар бирлашган гуруҳи собиқ қўмондони Россияга қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқалди. Бу ҳақдаги миш-мишлар пайтида Суровикинни самолёт бортида сурати эълон қилинди.
Кейин Суровикиннинг атрофидагилар ҳам унинг Россияга қайтиши ҳақидаги маълумотни рад этиб, ҳарбий хизматчи Африкани тарк этмаганини ва сурат тахминан олти ой олдин суратга олинганини айтишди.
Армия генерали Суровикин 2023 йилнинг 24 июнидан сўнг, «Вагнер» исёнидан сўнг ғойиб бўлганди. У марҳум исёнчи Евгений Пригожинга яқин кўриларди. Оқибатда генерал узоқ Жазоирга жўнатиб юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter