Павел Дуров француз контрразведкаси билан ҳамкорлик қилган — Libération
Франциядаги терговда Павел Дуров француз контрразведкаси билан алоқадор бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Libération газетаси ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Telegram асосчиси Дубайда Франция ички хавфсизлик бош бошқармаси (DGSI) вакиллари билан учрашган, дейилади хабарда.
Нашр талқинига кўра, Дуров бу билан «ҳарбий сирдан иборат ахборотни ошкор қилиш ўзи учун ноўрин эканига» ишора қилган. Гап айнан нима ҳақида кетаётганини Libération тушунтирмаган.
Газета манбасининг сўзларига кўра, Дуров «терроризмга қарши курашиш доирасида махсус манзилли электрон почта ва DGSI билан расмий алоқа канали қайноқ линиясини очганини ва натижада бир нечта терактнинг олди олинганини» таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter