Озарбайжон БРИКСга кириш учун расман ариза топширди
Озарбайжон БРИКСга аъзо бўлиш учун расман ариза топширди.
Озарбайжон ТИВ расмий вакили мамлакат БРИКСга қўшилиш учун ариза топширганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Репорт» маҳаллий ахборот агентлиги.
Озарбайжоннинг Россиядаги элчиси Полад Булбул ўғли аввалроқ мамлакат БРИКСда иштирок этишдан манфаатдор эканини маълум қилган эди.
Ҳозирда ассоциацияга Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка республикаси, Миср, Эфиопия, Эрон ва БАА киради.
Июль ойида Малайзия БРИКСга кириш учун ариза топширган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter