Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нидерландияда 101 ёшли онахон коронавирусдан тузалди

Нидерландияда 101 ёшли онахон коронавирусдан тузалди

Фото: NL Times

Нидерландияда нашр этиладиган NL Times газетаси хабарига кўра, 101 ёшга тўлган аёл коронавируснинг янги турини юқтирганидан сўнг тузалиб, касалхонадан чиқарилди.

«У жасур аёл, унинг ижтимоий қоидаларга қандай риоя қилаётганини кўриш жуда қувонарли», дейди шифохона пулмонологи.

Унинг сўзларига кўра, шифокорлар бу беморнинг тузалишидан жуда мамнун бўлишган.

Сешанба куни Нидерландия Бош вазири Марк Рутте коронавирус пандемияси олдини олиш бўйича чекловлар мамлакатда камида 28 апрелгача узайтирилишини эълон қилди.

ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 846 мингдан ортиқ инфекция юқтириш ҳолати қайд этилган, 41 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг