Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрда юк машинаси 14 та автомобилни мажақлаб ташлади. 16 киши вафот этди

Мисрда юк машинаси 14 та автомобилни мажақлаб ташлади. 16 киши вафот этди

Фото: «Yandex»

Мисрнинг Гиза провинцияси Эс-Сафф шаҳрида 10 дан ортиқ автомобиль иштирокида ЙТҲ натижасида 16 киши ҳаётдан кўз юмди, 15 киши жароҳатланди, дея хабар берди «Sada el-Balad» телеканали.

Хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, коронавирусга қарши кураш доирасида Миср ҳукумати томонидан комендантлик соатлари жорий этилиши туфайли блокпостда тўхтаб турган 14 та автомобилга юк машинаси катта тезликда келиб урилган.

Аввалроқ Миср бош вазири Мустафо Мадбули коронавирусга қарши кураш доирасида бутун мамлакатда 19:00 дан 6:00 гача комендантлик соати жорий этилганини маълум қилганди. Бош вазир тартиббузарлар фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонунга биноан жаримага тортилишини айтганди.

Миср йўл инфратузилмаси ёмон ҳолатда, деб ёзади «РИА Новости». Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, автоҳалокатлар туфайли Мисрда ҳар йили қарийб 12 минг киши ҳаётдан кўз юмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг