Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маймунлар коронавирусга шубҳа қилинган беморларнинг қон намуналарини ўғирлаб кетишди (Видео)

Маймунлар коронавирусга шубҳа қилинган беморларнинг қон намуналарини ўғирлаб кетишди (Видео)

Фото: «indiatoday.in»

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир нечта маймун COVID-19 га шубҳа қилинган беморларнинг қон намуналарини лабораторияга олиб кетаётган лаборантга ҳужум қилиб, учта тестни ўғирлаб қочиб кетишди, дея хабар берди «India Today» газетаси.

Ҳодиса жума куни Уттар-Прадеш штати Меерут тиббиёт коллежида юз берди. Шифокорлар агар намуналарда, чиндан ҳам, коронавирус бўлса, маймунларга юқиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда. Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, маймунлар аввал ҳам ушбу марказдан турли буюмларни ўғирлаб қочишган.

Ҳиндистон ОАВда пайдо бўлган видеода маймунлардан бири намуна тўпламларидан бирини чайнаб ўтирганини кўриш мумкин.

Штат полицияси маймунлар COVID-19 ташувчиси бўлиши мумкин бўлган одамларнинг қон намуналарини ўғирлашганини ва ўрмон департаментига хабар берилгандан кейин ҳам маймунлар қўлга олинмаганлигини тасдиқлади.

Ҳукумат ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаб юборишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг