Макрон телеграмнинг фаол фойдаланувчиси бўлиб чиқди
Франция президенти Эммануэл Макрон Телеграм асосчиси Павел Дуров Парижда ҳибсга олинганига қарамай, ушбу мессенжердан фаол фойдаланмоқда, деб ёзади Politico.
Телефонидаги контактлар рўйхатида Макроннинг рақами бўлган собиқ парламент аъзоси нашрга мессенжерда у билан суҳбатини кўрсатган.
Макрон биринчи президентлик кампанияси бошланганидан бери телеграм фойдаланувчиси, дея қайд этади Politico. Нашрнинг таъкидлашича, орадан деярли ўн йил ўтиб, мессенжердан Франция ҳукумати аъзолари, турли даражадаги ва партиялар сиёсатчилари фаол фойдаланишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сайёрамизнинг энг бой кишиларидан бири, ВКонтакте асосчиси, Telegram эгаси Павел Дуров ўтган шанба куни Франциядаги Ле-Бурже аэропортида ҳибсга олинган эди. У Франция, БАА, Сент-Китс ва Невис фуқароликларига эга.
Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлиги Франциядан ҳибсга олинган Павел Дуровга барча консуллик хизматларини тақдим этишни талаб қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter